Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Ҳеч ким ўзини ўзи алдамасин. Орангизда кимдир ўзини бу дунёда доно деб билса, ўзининг ақлсиз эканлигини тан олсин, шундагина у ҳақиқатан ҳам доно бўлади. Худонинг сўзини етказиш инъоми ҳам, номаълум тилларда гапириш инъоми ҳам йўқ бўлади, билим ҳам бартараф бўлади. Севги эса асло адо бўлмайди. Мана, ҳозир билимимиз тўлиқ эмас, Худонинг сўзини етказиш қобилиятимиз ҳам чекланган. Шу сингари, биз ҳозир хира ойна орқали кўргандай бўляпмиз, аммо вақти келганда аниқ кўрамиз. Ҳозирги билганларим тўлиқ эмас. Ўша пайтда эса Худо мени тўлиқ билгани каби мен ҳам ҳамма нарсани тўлиқ тушунаман. Ахир, бирор киши, гарчи ўзи ҳеч ким бўлмаса–ю, ўзини муҳим деб ҳисобласа, ўзини ўзи алдаган бўлади. у босар–тусарини билмай қолган нодондир. Бундай одам бирор масала борасида талашиш ва икир–чикир гаплар ҳақида баҳслашиш касалига йўлиққан, унинг ғаламисона гаплари ҳасад, жанжал, туҳмат, тубан гумонлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода