Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Ёқуб гапида давом этди: — Шунинг учун Худога юз бураётган ғайрияҳудийларни қийин аҳволга солиб қўймаслигимиз керак. Бунинг ўрнига, уларга хат ёзиб, шундай деб айтайлик: “Бутларга келтирилган қурбонликнинг гўштини тановул қилишдан, фаҳш–зинодан ва қони чиқарилмаган ҳайвоннинг гўштини ейишдан ўзларингизни тийинглар.” сизлар бутларга келтирилган қурбонликнинг гўштини ва қони чиқарилмаган ҳайвоннинг гўштини тановул қилишдан ҳамда фаҳш–зинодан ўзларингизни тийинглар. Ўзларингизни ана шулардан тийсангизлар, яхши иш қилган бўласизлар. Омон бўлинглар.” Ҳамма нарсани ейдиган одам, ҳар қандай нарсани емайдиган одамдан нафратланмасин. Шунингдек, ҳар нарсани ҳам еявермайдиган одам, ҳамма нарсани ейдиган одамни ҳукм қилмасин, чунки Худо уни имонлилар қаторига қабул қилган. Масиҳ ўликларнинг ҳамда тирикларнинг Раббийси бўлиш учун ўлди ва ўликдан тирилди. Биз, имони кучлилар, ўзимизни мамнун қилишни кўзламасдан, имони суст бўлган биродарларнинг ожизлигига сабр–бардош қилишимиз керак. Ҳар биримиз ўзганинг манфаатини кўзлаб, унга далда бериш ниятида уни мамнун қилишга ҳаракат қилайлик. Ҳаттоки Масиҳ ҳам Ўзини мамнун қилишни кўзламаган, зеро, Муқаддас битикларда ёзилганидай: “Эй Худо, Сени ҳақоратлаганлар Мени ҳақорат қилган бўлар.” Эй биродарларим, мен аминманки, сизлар эзгуликка ва илм–маърифатга бойсизлар, бир–бирингизга панд–насиҳат қилишга қодирсизлар. Энди бутга келтирилган қурбонлик гўштини ейиш масаласига келсак, биз шуни биламизки, дунёда бут ҳеч нарса эмас, биргина Худодан бошқа Худо йўқ. Севги сабр–тоқатли ва меҳрибондир. Севги ҳасад қилмайди, мақтанмайди, кеккаймайди.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода