Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Фосиқни уларга қарши қўй, Уларнинг ўнг томонида айбловчи турсин. Худонинг азизлари ҳатто дунёни ҳукм қилишини наҳотки сизлар билмасангиз?! Модомики, сизлар дунёни ҳукм қилар экансиз, наҳотки аҳамиятсиз икир–чикир ишларни ҳукм қила олмасангиз? Биз ҳатто фаришталарни ҳам ҳукм қиламиз–ку! Шуни билмайсизларми?! Шундай экан, турмуш икир–чикирлари нима бўлибди?! Хуманаёс ва Искандар шулар жумласидандир. Мен уларни шайтонга топширдим. Бу уларга сабоқ бўлиб, улар Худога ва Унинг азизларига қарши чиқишни бас қиладилар. Хушхабар нима сабабдан эълон қилинганини эсингизда тутинглар. Тўғри, Хушхабарни эшитган кўп одамлар оламдан кўз юмди, чунки ўлим бу дунёга гуноҳ натижасида кириб келди. Улар ҳам, бошқа инсонлар каби, жисман ўлимга мубтало бўлишди. Бироқ бир кун келиб, Худо уларга улуғвор, янги ҳаёт ато қилади. Уларни алдаган иблис олтингугуртли кўлга ташланади. Махлуқ ва сохта пайғамбар ҳам ўша кўлга ташланган эдилар. Улар кечаю кундуз, абадулабад у ерда азоб чекадилар.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода