Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Бунга жавобан Яҳё деди: — Агар осмондан берилмаса, инсон ҳеч нарса қила олмайди. Менга берилган иноятдан фойдаланиб, сизларга айтяпман: ўзингизга ҳаддан ташқари юқори баҳо берманглар. Аксинча, Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра, фикр қилиб, ақли расо одамлар бўлинглар. Бизга берилган иноят бўйича ҳар биримизнинг ҳар хил инъомларимиз бор. Агар бирортасида Худонинг сўзини бошқаларга етказиш инъоми бўлса, у эътиқодимизга мувофиқ равишда гапирсин. Эй биродарлар, машаққат билан меҳнат қилганимиз ёдингизда бўлса керак. Сизларга Худонинг Хушхабарини айтаётганимизда ҳеч бирингизга юк бўлмайлик, дея кечаю кундуз ишладик. Бировнинг нонини бекорга емадик. Аксинча, бошқаларга оғирлигимиз тушмасин деб, кечаю кундуз ишладик. Машаққат билан меҳнат қилдик.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода