Баъзи фарзийлар Исодан: — Худонинг Шоҳлиги қачон келади? — деб сўрадилар. Исо уларга шундай жавоб берди: — Худонинг Шоҳлиги кўзга кўринадиган шаклда келмайди.
Мен сизларга Хушхабар айтиб, ваъз қилганимда, донолик қилиб ишонтиришга уринмадим, балки Худонинг Руҳи ва қудратига асосландим,
Ахир, биз Хушхабарни сизларга қуруқ сўзлар билан эмас, балки тўлиқ ишонч ва Муқаддас Руҳнинг қудрати билан келтирдик. Орангизда бўлганимизда, сизларнинг манфаатингизни кўзлаб, қандай яшаганимизни биласиз.