Ўзингни доно ҳисоблама. Эгамиздан қўрқ. Ёмонликдан юз ўгиргин.
Менга берилган иноятдан фойдаланиб, сизларга айтяпман: ўзингизга ҳаддан ташқари юқори баҳо берманглар. Аксинча, Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра, фикр қилиб, ақли расо одамлар бўлинглар.
Мен қуйидагиларни назарда тутяпман: орангизда баъзилар: “Мен Павлуснинг шогирдиман”, яна баъзилар эса: “Мен Аполлоснинг шогирдиман”, яна бошқалар: “Мен Бутруснинг шогирдиман”, яна бир хил одамлар: “Мен Масиҳнинг шогирдиман”, деб айтаётган эмиш.
Ахир, Муқаддас битикларда ёзилган–ку: “Мен доноларни донолигидан маҳрум қиламан, Идроклиларни идрокидан айираман.”