Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Ҳамма нарсани меҳр–муҳаббат билан қилинглар. Бизнинг ҳаётимиз Исо Масиҳдир. Масиҳ зоҳир бўлганда, сизлар ҳам У билан бирга улуғворликда зоҳир бўласизлар. Имон ва севги билан қилган ишларингиз учун, Раббимиз Исо Масиҳга боғлаган собит умидингиз учун доимо Отамиз Худога миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шундай экан, самимий қалб ва мустаҳкам ишонч билан Худога яқинлашайлик. Ахир, Масиҳ Ўз қони билан қалбларимизни тозалаб, виждонимизни қийнаган ҳамма гуноҳлардан поклади. Баданимиз ҳам тоза сув билан ювилди. Энди ўзимиз эътироф этган умидимизни иккиланмай маҳкам тутайлик. Чунки ваъда берган Худо Ўз сўзига содиқдир. Биз бир–биримизга эътиборли бўлайлик, бир–биримизни меҳр–муҳаббатга ва хайрли ишларга чорлайлик. Авваламбор, бир–бирингизни чин юракдан яхши кўринглар. Чунки севги кўп гуноҳларни ювади. Худонинг бизга бўлган меҳр–муҳаббатини биз татиб кўриб, Худо бизни яхши кўришига ишонч ҳосил қилдик. Худо севгидир. Севгини дилига жо қилган киши Худо билан бирга яшайди ва Худо у билан бирга яшайди.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода