Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Хўш, биродарларим, мен сизларнинг олдингизга келиб, номаълум тилда гапирсам–да, лекин айтганларим сизларга ҳеч қандай тушунча, билим бермаса, Худонинг сўзини етказмаса ва йўл–йўриқ кўрсатмаса, мен сизларга қандай фойда келтирган бўламан? Ҳатто жонсиз чолғу асбоблари ҳам, масалан, най ёки чанг, фарқли бир садо чиқармаса, най ёки чангда қандай мусиқа чалинаётганини одам қаердан билади? Агар бурғу ноаниқ бир садо берса, ким жангга тайёргарлик кўришни бошлайди? Шунга ўхшаб, агар сизларнинг гапингиз тушунарсиз бўлса, тингловчиларингиз нима гапирганингизни қандай билиб оладилар? Сизлар ҳавога гапиргандай бўласизлар.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода