Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Қўлларига илон олсалар ҳам, заҳар ичсалар ҳам, уларга зарар етмайди. Хасталарга қўлларини қўйганда, улар соғайиб кетади. Мулкингни сотмасингдан олдин, у сеники эди, сотганингдан кейин ҳам, пул сеники эди. Бундай иш қилишга қандай журъат этдинг?! Сен одамларга эмас, балки Худога ёлғон гапирдинг! Бизга берилган иноят бўйича ҳар биримизнинг ҳар хил инъомларимиз бор. Агар бирортасида Худонинг сўзини бошқаларга етказиш инъоми бўлса, у эътиқодимизга мувофиқ равишда гапирсин. Агар инсонга далда бериш инъоми берилган бўлса, у далда берсин, беғараз ёрдам берадиган бўлса, сахийлик билан берсин. Етакчилик қиладиган одам қунт билан етакчилик қилсин, меҳр–шафқат кўрсатадиган одам хурсандчилик билан иш тутсин. Ўша Руҳ орқали кимгадир кучли бир имон берилади, бошқа бировга эса шифо бериш инъоми берилади. Баъзиларга мўъжизалар кўрсатиш қобилияти, бошқаларга Худонинг сўзини етказиш инъоми берилган. Яна бошқаларга эса руҳларнинг фарқига бориш инъоми берилган. Кимгадир номаълум тилларда гапириш инъоми берилган бўлса, бошқаларга бу тилларни таъбир қилиш инъоми берилган. Севгининг пайида бўлинглар, шунингдек, Муқаддас Руҳ берадиган инъомларни олишга, айниқса инсонларга Худонинг сўзини етказишга интилинглар. Ким номаълум тилда гапирса, инсонларга эмас, Худога гапиради, чунки уни ҳеч ким тушунмайди. У Руҳдан илҳомланиб, сирларни гапиради. Худонинг сўзини етказадиганлар эса одамларни имонда маҳкам туришга ундайдилар, уларга далда берадилар, юпатадилар. Одам номаълум тилда гапирганда, фақатгина ўзининг имонини мустаҳкамлайди. Худонинг сўзини одамларга етказадиган инсон эса бутун жамоатнинг имонини мустаҳкамлайди. Ҳаммангиз ҳам номаълум тилларда гапиришингизни истайман, лекин бошқаларга Худонинг сўзини етказадиган инсон бўлишингизни ундан ҳам кўпроқ хоҳлайман. Чунки Худонинг сўзини айтиш одамларга кўпроқ фойда келтиради, лекин номаълум тилда гапирганнинг сўзлари талқин қилинса, бу ҳам жамоатнинг имонини мустаҳкамлайди. Мен сизларни Худонинг рашки билан қизғаняпман, чунки гўё бир пок бокира қизни ягона эрга никоҳлагандай, сизларни Масиҳга тақдим этмоқчиман. Аммо Момо Ҳаво илоннинг ёлғон–яшиқларига ишониб, йўлдан озгани каби, сизларнинг ҳам ўй–хаёлларингиз бузилмасин. Мен сизлардан хавотирдаман, сизлар ўзингизни чин юракдан, самимийлик билан Масиҳга бағишлаганингизни унутиб қўясиз, деб қўрқаман. Бу сир олдинги наслларга аён қилинмаган эди. Энди эса Муқаддас Руҳ орқали Худонинг муқаддас ҳаворийлари ва пайғамбарларига аён қилинди. Масиҳ баъзиларни ҳаворий, баъзиларни эса пайғамбар, баъзиларни Хушхабар воизи, яна бошқаларни жамоатларнинг чўпонларию устозлари қилиб тайинлади, токи улар Худонинг азиз халқини хизмат қилишга тайёрласинлар. Шунда Масиҳнинг танаси, яъни жамоат имонда мустаҳкам туради. Мен яқин орада олдингга бораман деган умиддаман. Борди–ю, кечиксам, Худонинг хонадонида одамлар ўзларини қандай тутишлари кераклигини билишинг учун буларни сенга ёздим. Зеро, жамоат барҳаёт Худога тегишлидир, жамоат ҳақиқатнинг пойдевори ва устунидир. Исмлари осмонда ёзилган Худонинг меросхўрларига сизлар шерик бўлдингизлар. Ҳаммани ҳукм қилувчи Худонинг ҳузурига кирдингизлар. Худо баркамол қилган солиҳларнинг руҳлари олдига келдингизлар.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода