Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Мен сизларни сувга чўмдиряпман, У эса сизларни Муқаддас Руҳга чўмдиради.” Чайла байрамининг охирги, улуғ кунида Исо туриб, баланд овозда хитоб қилди: — Ким чанқаган бўлса, Менинг олдимга келиб ичсин. Шунда Муқаддас битикларда айтилганидек, Менга ишонган одамнинг ичидан ҳаётбахш сув дарё бўлиб оқиб чиқади. Исо шундай деганда, Муқаддас Руҳни назарда тутган эди. Унга ишонганлар Руҳни қабул қилиб олишлари керак эди. Лекин Руҳ ҳануз берилмаган эди, чунки Исо ҳали улуғланмаган эди. Улар булут остида кезиб, Қизил денгиздан ўтганда, гўё сувга чўмдирилгандай бўлиб, Мусонинг издошлари бўлдилар. Мўъжиза орқали уларнинг ҳаммасига бир хил овқат берилди. Мўъжиза орқали ҳаммасига ичиш учун сув берилди. Мўъжиза орқали улар қоядан сув олиб ичдилар. Ўша қоя Масиҳнинг тимсоли эди. Юрган йўлларида Масиҳ улар билан бирга эди. Акс ҳолда, агар сен руҳинг билан номаълум тилда ҳамду сано айтсанг, атрофдагилар қандай қилиб сенинг шукрона ибодатингга қўшилиб “омин” деб айта олади? Улар сенинг айтаётганларингни тушунмайди–ку! Ҳақиқатан ҳам Худо бизни шундай оғир ўлим таҳликасидан қутқарди ва яна қутқаради ҳам. Ҳа, Худо бизни яна қутқаради, деб Ундан қаттиқ умид қиламиз. Энди на яҳудий, на юнон бор, на қул, на озод бор, на эркак, на аёл бор. Сизлар Исо Масиҳга тегишли бўлганингиз учун ҳаммангиз бирсизлар. Масиҳ туфайли энди ҳаммамиз бир Руҳ орқали Отамиз Худонинг ҳузурига кира оламиз. Ҳаммамиз бир тананинг аъзоларимиз, қалбимиздаги Муқаддас Руҳ ҳам бирдир. Шунингдек, Худо бизни даъват қилиб, ҳаммамизга берган умид ҳам бирдир. Шу нуқтаи назардан энди на юнон бор, на яҳудий, на суннатли бор, на суннатсиз, на жоҳил бор, на маданиятсиз, на қул бор, на озод. Энг аҳамиятлиси Масиҳдир, У ҳамма биландир, ҳамма нарса Унинг қўли остидадир.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода