Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Бутларнинг оғизлари бор, сўзлай олмаслар, Кўзлари бор, кўра олмаслар. Инсон ясаган бутдан не фойда?! Санамнинг фойдаси борми ёлғондан бошқа?! Нега одам ўзи ясаган нарсасига умидини боғлайди?! Нега тили йўқ бир бутни ясайди?! Ҳолингизга вой, эй бир парча ёғочга «Уйғон!» деганлар! Ҳолингизга вой, эй тилсиз тошга «Тур!» деб ёлворганлар! Бут сизга тўғри йўл кўрсатармиди?! Олтину кумуш билан қопланган бутнинг жони бормиди?! Баъзиларингиз олдин шундай эдингиз. Энди эса сизлар Раббимиз Исо Масиҳнинг номи билан ва Худонинг Руҳи орқали покландингиз, Худога бағишландингиз, оқландингиз. Эсингизда бўлсин, суннат қилинган яҳудийлар бир вақтлар сиз — ғайрияҳудий бўлганларни “суннатсиз” деб атардилар. Ваҳоланки, яҳудийларнинг суннати фақатгина жисмоний суннат эди. Ўша пайтда сизлар Масиҳни билмас эдингизлар, Исроил халқига тегишли эмасдингиз. Худонинг Исроил халқи билан тузган аҳдларига ва берган ваъдаларига бегона бўлиб, бу дунёда умидсиз ва Худосиз яшар эдингиз. Бизни яхши қабул қилганингиз ҳақида, барҳаёт ва ҳақиқий Худога хизмат қилайлик, дея бутлардан юз ўгириб, Худога юз бурганингиз ҳақида ҳамма гапиряпти.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода