Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Юҳанно
1 2 3 4 5
Параллельные места
Шу пайтда фиръавннинг қизи дарё бўйига чўмилгани келиб қолди. Канизаклари эса дарё бўйида юришарди. Фиръавннинг қизи бирдан қамишзор орасидаги саватни кўриб қолди–да, чўрисига: “Саватни олиб кел!” деб буюрди. Масиҳнинг қони билан бундан–да буюкроқ натижага эришса бўлади! Зеро, Масиҳ мангу Руҳнинг қудрати орқали Ўзини бенуқсон қурбонлик сифатида Худога бағишлади. Унинг тўкилган қони виждонимизни ўлимга етакловчи ишлардан поклайди, шунда биз барҳаёт Худога хизмат қила оламиз. Зотан, сизлар ота–боболарингиздан ўрганган бемаъни турмуш тарзингиздан кумуш ёки олтинга ўхшаш ўткинчи нарсалар эвазига эмас, балки Масиҳнинг қимматбаҳо қони эвазига қутулгансизлар. Ахир, Масиҳ Худонинг бенуқсон қурбонлик Қўзисидир. Асия вилоятидаги имонлиларнинг еттита жамоатига Юҳаннодан салом! Азалдан бор бўлган, ҳозир ҳам бор, келажакда ҳам бор бўладиган Худодан, Унинг тахти олдида турган етти руҳдан, шунингдек, ўликлар ичидан биринчи бўлиб тирилган, ер юзи шоҳларининг Ҳукмдори бўлган ишончли шоҳид — Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин. Исо Масиҳ бизни севади. У Ўз қонини тўкиб, бизни гуноҳларимиздан халос этди. — Тақсир, буниси ўзингизга аён, — дея жавоб бердим мен. У менга шундай деди: — Булар қаттиқ қувғинлардан ўтиб келганлар. Улар либосларини Қўзининг қони билан ювиб оқартирганлар.
1 Юҳанно
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода