Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Юҳанно
1 2 3 4 5
Параллельные места
Келин куёвга тегишлидир. Куёв жўра эса куёв ёнида туриб, унинг овозини эшитганидан севиниб хурсанд бўлади. Худди шундай мен ҳам бугун бениҳоят шодман. Менинг шодлигим қалбингизни тўлдирсин деб, сизларга бу сўзларни айтдим. Шу пайтгача Менинг номим билан Отадан ҳеч нарса сўрамадингизлар. Сўранглар, оласизлар ва қалбингиз шодликка тўлади. Азиз болаларим, гуноҳ қилманглар деб, мен сизларга шуларни ёзяпман. Борди–ю, бирортамиз гуноҳ қилиб қўйсак, Отамиз Худонинг олдида ҳомийимиз — Исо Масиҳ бор, У Солиҳ Зотдир. Эй Худонинг Ўғлига ишонганлар, сизлар абадий ҳаётга эгасизлар. Шуни билиб олинглар деб, сизларга бу мактубни ёзяпман. Сизларга айтадиган гапим кўп, аммо буларни сиёҳ билан қоғозга ёзишни истамадим. Ундан кўра, олдингизга бориб, сизлар билан юзма–юз гаплашаман, деб умид қиламан. Шунда шодлигимиз тугал бўлади.
1 Юҳанно
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода