Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Юҳанно
1 2 3 4 5
Параллельные места
Азалда Калом бор эди. Калом Худо билан бирга эди, Калом Худо эди. Азалда У Худо билан бирга эди. Калом ҳаёт манбаи эди, Бу ҳаёт инсонларнинг Нури эди. Калом инсон бўлди, Орамизда яшади. У иноят ва ҳақиқатга тўлганди. Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик. Бу улуғворлик Отадан келган ягона Ўғилга мансуб эди. Сизларга чинини айтай: Менинг сўзларимни тинглаган ва Мени Юборганга ишонган киши абадий ҳаётга эгадир. У ҳукм қилинмайди. Зотан, у ўлимдан ҳаётга ўтган. Кейин Тўмага қараб: — Бармоғингни бу ёққа теккиз! Қўлларимни кўр. Қўлингни узатиб, биқинимга тегиб кўр. Иккиланишни бас қил, ишон! — деди. Биз эса кўрганларимиз ва эшитганларимиз тўғрисида гапирмасдан тура олмаймиз.” Раббимиз Исо Масиҳнинг куч–қудрат билан келиши афсона эмас. Биз сизларга ўргатган бу таълимотни ўзимиз тўқиб чиқармадик. Ахир, Масиҳнинг улуғворлигини ўз кўзимиз билан кўрган эдик. Эй оталар, сизларга ёзяпман: сизлар бошидан аён бўлган Масиҳни таниб–билдингизлар. Эй йигитлар, сизларга ёзяпман: сизлар ёвуз шайтонни енгдингизлар. Эй болажонлар, сизларга ёзяпман: сизлар Отамиз Худони билдингизлар. Оталар, сизларга ёзяпман: сизлар бошидан аён бўлган Масиҳни таниб–билдингизлар. Йигитлар, сизларга ёзяпман: сизлар бақувватсизлар, Худонинг каломи қалбингиздан жой олган, сизлар ёвуз шайтонни енгдингизлар.
1 Юҳанно
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода