Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Салоникаликлар
1 2 3 4 5
Параллельные места
Антиохиядаги шогирдлар севинч ва Муқаддас Руҳга тўлиб боравердилар. Аммо ишонмаган яҳудийлар ҳасадга тўлдилар ва кўчалардаги бекорчи дайдиларни тўплаб, оломонни йиғиб, шаҳарда ғалаён бошладилар. Улар: “Павлус билан Силасни қидириб топамиз, халқнинг олдига олиб чиқамиз”, деб Ясон деган одамнинг уйига ҳужум қилдилар. Аммо уларни топа олишмади. Сўнгра Ясон билан бир неча имонлиларни шаҳар амалдорлари ҳузурига судраб келдилар ва шундай дея шовқин солдилар: “Анави одамлар бутун дунёни остин–устин қилиб, бизнинг шаҳримизга ҳам келибдилар. Ясон ўша одамларга уйидан жой берибди. Уларнинг ҳаммаси, Исо деган бошқа шоҳ бор, деб Қайсарнинг фармонларига қарши чиқяптилар.” Халқ ва шаҳар амалдорлари бу гапларни эшитиб, безовталаниб қолдилар. Улар Ясон ва бошқа имонлилардан гаровга пул олиб, уларни қўйиб юбордилар. Қоронғи тушгач, имонлилар Павлус билан Силасни Верия шаҳрига жўнатдилар. Улар шаҳарга келиб, яҳудийлар синагогасига кирдилар. Шунинг учун сизларга ёлвораман, мендан ўрнак олинглар. Мен Масиҳдан ўрнак олганим каби, сизлар ҳам мендан ўрнак олинглар. Биродарларим, мендан ўрнак олаётганларга қўшилинглар. Бизнинг намунамиз бўйича яшаётганларга эътибор бериб, улардан ўрганинглар. Эй биродарлар, сизлар Худонинг Исо Масиҳга тегишли бўлган Яҳудия ўлкасидаги жамоатларидай бўлдингиз. Улар яҳудийлардан қандай азоб чеккан бўлсалар, сизлар ҳам ўз юртдошларингиз томонидан шундай азобларга йўлиқдингиз. Шундай экан, ким мана шу таълимни рад этса, инсонларни эмас, сизларга Ўз Муқаддас Руҳини берадиган Худони рад қилган бўлади. Биздан қандай ўрнак олишингиз кераклигини ўзингиз биласиз. Сизларнинг орангизда бўлганимизда дангасалик қилмадик. Албатта, сизлардан бирор нарса талаб қилишга ҳақимиз йўқлиги учун эмас, балки сизларга намуна бўлиш учун шундай қилдик.
1 Салоникаликлар
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода