Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Салоникаликлар
1 2 3 4 5
Параллельные места
Авваламбор, Исо Масиҳ шарофати ила барчангиз учун Худойимга шукур қиламан, чунки бутун дунё сизларнинг имонингиз ҳақида гапиряпти. Худонинг Ўғли ҳақидаги Хушхабарни ёяр эканман, чин қалбимдан Худога хизмат қиламан. Худо шоҳид, мен доим сизлар учун ибодат қиламан. сизлар учун ибодат қилганимда, тинмай Худога шукурлар айтаман. Ҳар сафар сизлар ҳақингизда ўйлаганимда Худойимга шукурлар айтаман. Ҳаммангиз учун ибодат қилганимда, ҳар доим шодлик билан ибодат қиламан, Отамиз Худо сизларга иноят ва тинчлик ато қилсин! Сизлар учун ибодат қилганимизда биз ҳар доим Худога, Раббимиз Исо Масиҳнинг Отасига шукур айтамиз. Биродарлар, сизлар учун ҳар доим Худога шукр қилишни бурч деб биламиз. Шундай қилишимиз жуда ўринли, чунки сизларнинг имонингиз кундан–кунга ўсиб боряпти, бир–бирингизга ва бошқа ҳаммага меҳр–муҳаббатингиз ошяпти. Шундай экан, Худойимиз сизни Ўз чақириғига лойиқ деб топсин, Ўз қудрати билан сизларнинг барча яхши ниятларингизни рўёбга чиқарсин, имон билан қилган ишларингизни амалга оширсин, деб биз доим сизлар учун ибодат қиламиз.
1 Салоникаликлар
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода