Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Салоникаликлар
1 2 3 4 5
Параллельные места
Яҳудийлардан баъзилари, шунингдек, Худодан қўрқадиган кўп ғайрияҳудийлар ва юқори мартабали аёлларнинг кўпчилиги Павлус билан Силасга ишониб, уларга қўшилдилар. Мана бу уч нарса бор: ишонч, умид ва севги. Севги эса энг аълосидир. Чунки Исо Масиҳга бўлган имонингиз ва Худонинг барча азизларига кўрсатаётган севгингиз ҳақида биз эшитдик. Худо сизлар учун жаннатда шодлик тайёрлаб қўйганига умид боғладингиз. Хушхабар, яъни ҳақиқат сўзи сизларга етиб келганда мана шу умид ҳақида эшитдингиз. Имонингиз ва севгингиз бу умидингизга асосланган. Хушхабар бутун дунё бўйлаб самара келтириб, ёйилмоқда. Хушхабарни эшитиб, Худо иноятининг ҳақиқий маъносини тушуниб етган кунингиздан бери сизларнинг орангизда ҳам Хушхабар самара бермоқда. Мана, Тимўтий сизларнинг олдингиздан қайтиб келди. Бизга сизларнинг имонингиз ва севгингиз ҳақида яхши хабар олиб келди. Биз сизларни соғинганимиздек, сизлар ҳам бизни соғиниб қолибсиз. Бизни яхши сўзлар билан эслар экансиз. Тимўтий буларни бизга айтиб берди. Биродарлар, сизлар учун ҳар доим Худога шукр қилишни бурч деб биламиз. Шундай қилишимиз жуда ўринли, чунки сизларнинг имонингиз кундан–кунга ўсиб боряпти, бир–бирингизга ва бошқа ҳаммага меҳр–муҳаббатингиз ошяпти. Шундай экан, Худойимиз сизни Ўз чақириғига лойиқ деб топсин, Ўз қудрати билан сизларнинг барча яхши ниятларингизни рўёбга чиқарсин, имон билан қилган ишларингизни амалга оширсин, деб биз доим сизлар учун ибодат қиламиз. Раббимиз Исо Масиҳ юракларингизни Унга содиқ бўлишга ва Худони севишга йўналтирсин. Ахир, Худо адолатлидир. У сизнинг ишингизни унутмайди, Унга бўлган муҳаббатингиз туфайли азизларига қилган ва қилаётган хизматларингизни ёдида тутади. Шунга ўхшаб қуруқ имоннинг ўзи амалсиз ўликдир.
1 Салоникаликлар
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода