Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Шунинг учун қишлоқлардаги аҳоли Адар ойининг ўн тўртинчи кунини байрам сифатида нишонлаб зиёфат уюштирадилар ва бир–бирларига таом улашадилар. Дарвозаларинг доимо очиқ бўлади, Улар кечаю кундуз ёпилмайди. Шунда халқлар сенга бойликларини олиб келади, Уларни ўз шоҳлари бошлаб келади. Ҳа, еринг кимсасиз, ҳувиллаб қолганди, Юртинг вайронага айланганди. Энди эса одам кўплигидан тор бўлиб қолади, Бузғунчилар сендан узоқда юради. У ердан шукрона қўшиқлари эшитилади, Шодлик ҳайқириқлари янграб туради. Мен халқимни кўпайтираман, Уларнинг сони камаймайди. Уларни обрў–эътиборли қиламан, Ҳеч ким уларни оёқ ости қилмайди. Сен шундай айтасан: ‘Мен девор билан ўралмаган қишлоқларга бостириб бораман. Хотиржам яшаётган одамларга ҳужум қиламан. Уларнинг на деворлари бор, на дарвозаси, на тамбаси бор.’ Энди бунга нима деймиз? Худо биз томонда экан, ҳеч ким бизга қарши тура олмайди! Халқлар шаҳарнинг нурида юришади. Ер юзи шоҳлари унга ўз бойликларини келтиришади.
Выбор основного перевода