Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Шундай кунлар келадики, Эгамизнинг уйи турган тоғ Тоғларнинг энг юксаги бўлиб, қарор топади. Бу тоғ ҳаммасидан ҳам баланд бўлади, Ҳамма халқлар у ерга дарёдай оқиб келади. Мана, Эссайнинг томиридан чиққан шоҳ ўша куни халқлар учун баланд кўтарилган байроқ каби бўлади. Элатлар маслаҳат сўрагани унинг ҳузурига келади, Унинг маскани улуғворликка тўлади. Эгамиз уларни ваҳимага солади, Ер юзидаги жамики худоларни йўқ қилади. Шунда денгиз қирғоғидаги эллар Эгамизга сажда қилишади. Ҳар бири ўз юртида Эгамизни мадҳ этади.
Выбор основного перевода