Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо у ерда Эгангиз Худога юз бурсангиз, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Уни изласангиз, топасизлар. Кулфатда қолганингизда, бошингизга кўргиликлар тушганда, охири Эгангиз Худога қайтасизлар, Унинг сўзига қулоқ соласизлар. Лекин Менга юз бурсангизлар, амрларимга риоя қилиб, уларни бажарсангизлар, Мен сизларни йиғиб оламан. Ернинг энг четига сургун қилинган бўлсангиз ҳам, сизларни ўша жойлардан йиғиб келаман, Мен улуғланишим учун танланган жойга сизларни қайтариб олиб келаман.»
Выбор основного перевода