Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мана бугун мен сизларга баракани ёки лаънатни танланг, деяпман. Мен бугун сизларга айтаётган Эгангиз Худонинг амрларини бажарсангиз, барака топасиз. Борди–ю, Унинг амрларига қулоқ солмасангиз, бугун сизларга буюраётган йўлдан озсангиз, олдин билмаган худоларга эргашсангиз, лаънати бўласиз. Эгамиз сизларни дунёнинг у четидан бу четигача ҳамма халқлар орасига тарқатиб юборади. У ерда ўзларингиз ҳам, ота–боболарингиз ҳам билмаган, тош ва ёғочдан ясалган бошқа худоларга хизмат қиласизлар. У қаттиқ жаҳл билан, кучли қаҳр–ғазаб билан халқини ўз юртидан суғуриб олиб, бошқа юртга улоқтириб юборди. Улар бугунгача ўша юртлардадир.” Бугун мен сизларга ҳаёт билан фаровонликни ёки ўлим билан кулфатни танлаш имкониятини беряпман. Бугун мен сизларга ҳаётни ёки ўлимни, баракаларни ёки лаънатларни танлаш имкониятини бердим. Бунга еру осмонни гувоҳ қилиб чақирдим. Ҳаётни танланг, шунда ўзларингиз ҳам, авлодларингиз ҳам яшайсизлар. улар ғанимлари юртида асирликда юриб, эсини йиғиб олгач: «Гуноҳ қилдик, шаккоклик қилдик, айбдормиз», деб тавба қилиб, Сенга ёлворсалар, Ниҳоят йигит ақлини йиғиб олиб, ўзига ўзи дебди: — Отамнинг қанчадан–қанча ёлланма ишчиларининг нони ошиб–тошиб ётибди, мен эса бу ерда очликдан ўляпман.
Выбор основного перевода