Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Хотинларингиз, болаларингиз, мол–қўйларингиз Мусо сизларга берган ерда — Иорданнинг мана шу шарқ томонида қолади. Орангиздаги барча қуролланган жасур жангчилар эса биродарларингизнинг олдида бориб, Иордан дарёсидан ўтади. Биродарларингиз ҳам Эгангиз Худо бераётган юртни эгалламагунча, жасур жангчиларингиз уларга ёрдам беради. Эгамиз сизга осойишталик бергандай, биродарларингизга ҳам осойишталик бергандан кейингина Эгамизнинг қули Мусо сизларга берган Иорданнинг шарқидаги ўз ерингизга қайтиб келиб, жойлашасизлар. Эгангиз Худо Ўзи ваъда қилгандай, биродарларингизга тинчлик берди. Эгамизнинг қули Мусо сизларга Иорданнинг шарқ томонидан улуш берганди. Энди ўша ерлардаги уйларингизга қайтинглар.
Выбор основного перевода