Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исо Зайтун тоғи томон кетди. Саҳарда яна Маъбадга қайтди. Бутун халқ Унинг олдига йиғилиб келди, У эса ўтириб, одамларга таълим бера бошлади. Шу орада Таврот тафсирчилари билан фарзийлар бир аёлни олиб келишди. Улар бу аёлни зино қилаётганда ушлаб олишган эди. Аёлни ҳамманинг олдига турғизиб, шундай дейишди: — Устоз, бу аёл зино қилаётганда ушланди. Мусо қонунда бундай аёлларни тошбўрон қилишни буюрган. Сиз нима дейсиз? Бу савол билан улар Исони тузоққа илинтириб, айблашга асос топмоқчи эдилар. Исо эса энгашиб бармоғи билан ерга ёза бошлади. Улар бу саволни қайта–қайта сўрайверганлари учун, Исо ўрнидан туриб деди: — Сизнинг орангизда ким бегуноҳ бўлса, ўша биринчи бўлиб аёлга тош отсин. Сўнг яна энгашиб, ерга ёзишни давом эттирди. Улар бу гапни эшитиб, катталардан бошлаб ҳаммаси бирин–кетин кета бошлашди. Охирида ёлғиз Исо билан Унинг олдида турган аёл қолди. Исо ўрнидан туриб аёлга деди: — Эй аёл, бошқалар қани? Ҳеч ким сени маҳкум қилмадими? — Ҳеч ким, Ҳазрат! — деб жавоб берди аёл. Исо деди: — Мен ҳам сени маҳкум қилмайман. Бор, бундан кейин бошқа гуноҳ қилма.
Выбор основного перевода