Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз: “Менинг Аҳд сандиғимни кўтариб юрсин, Менинг ҳузуримда хизмат қилсин, Менинг исмим билан одамларни дуо қилсин”, деб ўшанда Леви қабиласини танлаб олган эди. Улар бугунгача ҳам шу хизматни адо этиб келмоқдалар. Агар шаҳрингизда қон тўкиш, ҳақ–ҳуқуқ талашиш ва зўравонлик каби можароларни ҳукм қилиш қийин бўлса, Эгангиз Худо танлайдиган жойга боринглар. Леви руҳонийларининг ва ўша вақтда хизматда бўлган ҳакамнинг олдига бориб, улардан сўранглар. Улар ҳукм чиқаради. Улар чиқарган ҳукм бўйича иш тутинглар, ўргатганларини битта қолдирмай бажаринглар. Тушунтирган қонунни ва қонунга асосан чиқарган ҳукмни тўлиқ бажаринглар. Уларнинг айтганларидан чапга ҳам, ўнгга ҳам оғманглар.
Выбор основного перевода