Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўзларингиз яшайдиган ва Мен истиқомат қиладиган ерни булғаманглар, зотан, Мен, Эгангиз, Исроил халқи орасида истиқомат қиламан.” Ай шоҳини эса қатл эттириб, жасадини тик ўрнатилган ходанинг учига қоқтирди. Унинг жасади кечгача ўша ерда осилиб турди. Қуёш ботгандан кейин, Исроил жангчилари Ёшуанинг буйруғига кўра, жасадни ходадан тушириб, шаҳар дарвозасининг остонасига ташладилар. Унинг устига катта тош уюми тўпладилар. Шу тош уюми бугунгача ўша ердадир. Шундан кейин Ёшуа шоҳларни ўлдириб, уларнинг жасадларини тик ўрнатилган бешта ходанинг учига қоқтирди. Жасадлар кечгача ходаларда осилиб турди. Қуёш ботганда, Ёшуанинг буйруғига кўра, шоҳларнинг жасадларини ходалардан тушириб, илгари ўша шоҳлар яширинган ғорнинг ичига ташладилар. Ғорнинг оғзини эса катта–катта тошлар билан ёпиб қўйдилар. Ўша тошлар бугунгача ўша ердадир. Ўша куни Шаббат арафаси эди. Эртанги Шаббат куни ниҳоятда табаррук кун ҳисоблангани учун, яҳудийлар жасадларни хочда қолдиришни истамадилар. Улар Пилатнинг олдига бориб, хочга михланган одамларнинг болдирларини синдириб ташлаб, хочдан туширишни сўрадилар. Масиҳ эса бизни қонун лаънатидан халос қилди. У хочга михланганда бизнинг ўрнимизга лаънатланди. Ахир, Муқаддас битикларда: “Ёғочга қоқилган ҳар бир киши лаънатидир”, деб ёзилган–ку!
Выбор основного перевода