Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У халқлар сизнинг юртингизда яшамасин. Бўлмаса улар сизни ўзларининг худоларига сажда қилдириб, Менга қарши гуноҳга бошлайди. Бу йўл билан сизларни тузоғига илинтириб олади.” Акс ҳолда, улар фарзандларингизни Эгамиздан қайтаради. Фарзандларингиз бошқа худоларга хизмат қиладиган бўлади. Ўшанда Эгамиз ғазабланиб, сизларни бир лаҳзада ҳалок қилади. Шунда эҳтиёт бўлинглар, уларнинг удумларини қилиб, тузоққа тушиб қолманглар. “Бу халқлар худоларига қандай хизмат қилган экан–а?! Мен ҳам улардай қиламан”, деб уларнинг худолари ҳақида суриштирманглар. Уларга хос усул билан Эгангиз Худога сиғинманглар. Ахир, улар ўз худоларига сиғинганларида жирканч ишлар қиладилар, Эгамиз эса бундай ишлардан нафратланади. Улар ҳатто ўғил–қизларини худоларига қурбонлик қилиб, оловда ёндирадилар.
Выбор основного перевода