Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Дадил ва ботир бўлинглар, улардан қўрқманглар, ваҳимага тушманглар. Эгангиз Худонинг Ўзи сизлар билан бирга боради, сизларни ташлаб кетмайди, сизларни тарк этмайди. Эгамизнинг Ўзи сенинг олдингда боради, Унинг Ўзи сен билан бирга бўлади, сени ташлаб кетмайди, тарк этмайди. Қўрқма, ваҳимага тушма. балки қирлар ҳам сизларники бўлади. У ерлар ўрмон бўлса ҳам, дарахтларини кесиб, тозаланглар. У жойлар бошидан охиригача сизларники бўлади. Канъон халқларининг темир жанг араваларию катта кучи бўлишига қарамай, сизлар уларни у ердан ҳайдаб чиқарасизлар. Баъзилар жанг араваларига ишонади, Баъзилар отлари билан мақтанади, Биз эса Эгамиз Худога ишонамиз. Мисрдан ёрдам сўраб борганларнинг ҳолига вой! Улар чопқир отларига ишонадилар, Жанг араваларининг кўплигию Кучли отлиқларга умид боғлайдилар. Исроил халқининг Муқаддас Худосига эса Назар ҳам ташламайдилар, Эгамизга юз бурмайдилар. Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Ваҳимага тушма, Мен сенинг Худойингман. Сенга куч бераман, Ўзим ёрдамга келаман, Ғолиб ўнг қўлим билан сени қўллайман.
Выбор основного перевода