Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо мана шу қонунни ёзиб, уни Эгамизнинг Аҳд сандиғини олиб юрадиган Леви авлодидан бўлган руҳонийларга ва Исроилнинг ҳамма оқсоқолларига берди. Мусо қонунларнинг ҳамма сўзларини охиригача ёзиб бўлгач, Эгамизнинг Аҳд сандиғини олиб юрадиган левиларга шундай буйруқ берди: — Бу қонунларни Эгангиз Худонинг Аҳд сандиғи ёнига қўйинглар, ўша ерда сизларга қарши гувоҳ бўлиб турсин. Ёҳайидо Йўшни ташқарига олиб чиқиб, бошига тож кийдирди. Унга шоҳлик қонунларини берди. Йўш шоҳ деб эълон қилинди. Унинг бошига мой суртишди, сўнгра: “Шоҳимизнинг умрлари узоқ бўлсин!” дея олқишлаб, қарсак чалдилар. Олий руҳоний Хилқиё котиб Шофонга: “Эгамизнинг уйидан Таврот китобини топиб олдим”, деб китобни Шофонга берди. Шофон китобни ўқиди.
Выбор основного перевода