Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар жангда қирилиб кетадиган бўлсак, нима учун Эгамиз бизни ўша юртга олиб боряпти? Бизнинг хотину бола–чақаларимиз душманга ўлжа бўлади–ку! Бундан кўра, Мисрга қайтиб кетганимиз яхшироқ эмасми?! Шундан сўнг улар ўзаро: “Ўзимизга бир йўлбошчи танлаймиз–у, Мисрга қайтиб кетамиз”, деб келишиб олишди. Эгамиз сизларга, Мисрга қайтиб бормайсизлар, деб айтган бўлса–да, У сизларни кемаларда Мисрга қайтариб жўнатиб юборади. Ўша ерда, душманларимизга қул ва чўри бўлиб сотилсайдик, деб ҳаракат қиласизлар, лекин сизларни сотиб оладиган харидорлар бўлмайди. Сулаймоннинг отхоналарида жанг аравалари учун 4000 оти ва 12.000 учқур отлари бор эди. у ердаги бутсимон устунларни ташқарига олиб чиқиб, ёқиб юбордилар. Шундай қилиб, Ёҳу Исроил ерида Баалга сажда қилишга барҳам берди. Қаранг, Ёқуб хонадони тўла кумуш, олтинга, Чек–чегараси йўқ хазиналарининг, Уларнинг юрти тўладир отларга, Чек–чегараси йўқ жанг араваларининг. Мисрдан ёрдам сўраб борганларнинг ҳолига вой! Улар чопқир отларига ишонадилар, Жанг араваларининг кўплигию Кучли отлиқларга умид боғлайдилар. Исроил халқининг Муқаддас Худосига эса Назар ҳам ташламайдилар, Эгамизга юз бурмайдилар. Аммо янги танланган Исроил шоҳи Бобилга қарши исён кўтарди. У Миср шоҳи ҳузурига чопарлар жўнатди, ундан кўмак учун отлару лашкар сўради. У муваффақият қозонармикан?! Бундай иш қилган одам жазосиз қолармикан?! Сулҳни бузган киши жазодан қочиб қутулармикан?! Халқим тавба қилишдан бош тортди. Шунинг учун Мен уларни энди Мисрга жўнатиб жазолайман, Ҳа, золим Оссурияга тобе қиламан.
Выбор основного перевода