Агар иброний эркак сизларга қул бўлиб сотилса, у сизларга олти йил хизмат қилсин. Еттинчи йили эса у озод бўлсин, қарзи йўқ деб ҳисоблансин.
Агар юртдошингиздан бирортаси ўта қашшоқлашиб, ўзини сизга сотса, уни қулдай ишлатманг.
«Ўзини сизга сотиб, олти йил хизмат қилган ҳар бир иброний қулни озод қилинглар.» Аммо ота–боболарингиз айтганларимга эътибор бермадилар, Менга қулоқ солмадилар.