Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улуши ҳам, мулки ҳам бўлмаган шаҳрингиздаги левилар, шунингдек, мусофир, етим ва бевалар келиб, еб тўяди. Шунда қилган ҳар бир ишингизга Эгангиз Худо барака беради. Далангиз ҳосилини ўрганингизда, бирон боғлам эсингиздан чиқиб қолса, шу боғламни олиб келгани қайтиб борманг. Ўша боғлам мусофирларга, етим ва беваларга қолсин. Шунда Эгангиз Худо қиладиган ҳар бир ишингизга барака беради. Сахий барака топади, чунки ўз нонини камбағаллар билан баҳам кўради. Камбағалга берган одам кам бўлмайди, кўриб–кўрмасликка олган эса кўп лаънатга учрайди. Шу сабабдан ваъда қилган ҳадянгизни олдиндан тайёрлаб қўйинглар деб, ўзим бормасимдан аввал сизларнинг олдингизга биродарларни юборишни лозим кўрдим. Шунда сизларнинг ҳадянгиз норозилик билан эмас, сидқидилдан берилган ҳадя бўлади. Ҳар ким норози бўлиб ёки мажбурият билан эмас, балки кўнглида ният этганини берсин. Ахир, Худо мамнуният билан берадиган инсонни яхши кўради.
Выбор основного перевода