Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Агар бирга яшаётган ака–укаларнинг биттаси ўлса–ю, унинг ўғли бўлмаса, марҳумнинг хотини бегонага турмушга чиқмасин. Марҳумнинг акаси ёки укаси бевани ўзига хотин қилиб олсин. Унинг олдида қайнағалик вазифасини бажарсин. Ўша аёл туққан тўнғич ўғил марҳум ака ёки уканинг номини олиб юради. Шунда марҳумнинг номи Исроилдан ўчиб кетмайди. Шу кеча ўтсин, ётавер. Агар эртага у киши сенга нисбатан ўз бурчини ўтамоқчи бўлса, майли, сени олаверсин. Борди–ю, ўз бурчини ўташни хоҳламаса, мен ўз зиммамга оламан. Худо ҳақи, мен ўз зиммамга оламан. Эрталабгача ухлайвер. Яна Махлўннинг хотини Мўаблик Рутни ҳам ўз никоҳимга оляпман, токи марҳумнинг номи ўз мулкида қолсин, биродарлари орасида ва киндик қони тўкилган юртида номи йўқолиб кетмасин. Бугун сизлар бунга гувоҳ бўлиб турибсизлар.
Выбор основного перевода