Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Яҳудонинг келини Тамара ҳам Яҳудога Параз ва Зерах деган ўғилларни туғиб берди. Яҳудонинг ҳаммаси бўлиб беш ўғли бор эди. Параздан Хазрон ва Хомул исмли икки ўғил туғилди. Зерахнинг бешта ўғли бўлиб, уларнинг исмлари Зимри, Этхан, Хаман, Қолкўл ва Дардах эди. Зерах авлодидан бўлган Карми исмли бир одамнинг Охун деган ўғли бор эди. Охун Эгамизга бағишланган нарсаларнинг бир нечтасини олиб, Исроил халқига кулфат келтирганди. Этханнинг ўғли Озариё эди. Хазроннинг учта ўғли бўлиб, исмлари Ярахмал, Рам ва Холиб эди. Рамдан Оминадав туғилди, Оминадав Яҳудо йўлбошчиси Нахшўннинг отаси эди. Нахшўндан Салмўн туғилди, Салмўндан Бўаз туғилди, Бўаздан Обид туғилди ва Обиддан Эссай туғилди. Эссайнинг етти ўғли бўлиб, тўнғичи — Элиёб, иккинчиси — Абунадав, учинчиси — Шимо, тўртинчиси — Натанил, бешинчиси — Раддай, олтинчиси — Озим, еттинчиси Довуд эди. Яҳудо ва Тамарадан Параз ва Зерах туғилдилар. Параздан Хазрон туғилди. Хазрондан Рам туғилди. Рамдан Оминадав туғилди. Оминадавдан Нахшўн туғилди. Нахшўндан Салмўн туғилди. Салмўн ва Раҳобадан Бўаз туғилди. Бўаз ва Рутдан Обид туғилди. Обиддан Эссай туғилди. Эссайдан шоҳ Довуд туғилди. Довуд ва Уриёнинг собиқ хотинидан Сулаймон туғилди. Элияқим — Малиёнинг ўғли, Малиё — Маннонинг ўғли, Манно — Маттатонинг ўғли, Маттато — Натаннинг ўғли, Натан Довуднинг ўғли эди. Довуд — Эссайнинг ўғли, Эссай — Обиднинг ўғли, Обид — Бўазнинг ўғли, Бўаз — Салмўннинг ўғли, Салмўн — Нахшўннинг ўғли, Нахшўн — Оминадавнинг ўғли, Оминадав — Админнинг ўғли, Админ — Арнийнинг ўғли, Арний — Хазроннинг ўғли, Хазрон — Паразнинг ўғли, Параз — Яҳудонинг ўғли,
Выбор основного перевода