Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Йўлда давом этишаркан, Наима иккала келинига деди: — Боринглар, икковингиз ҳам оналарингизнинг уйларига қайтинглар. Менга ва марҳумларга бўлган иззат–ҳурматингиз учун Эгам сизларга ҳам марҳамат қилсин. Бўаз шундай жавоб берди: — Эринг ўлгандан кейин қайнанангга қандай муносабатда бўлганингни менга айтиб беришди. Сен ота–онангни, юртингни ташлаб, илгари ўзингга бегона бўлган халқ орасида яшашга келдинг. Наима келинига: — Уни Худо ёрлақасин! — деди ҳаяжонланиб. — Тирикларга, ҳам марҳумларга содиқ қолиб, марҳаматини дариғ тутмабди. Сўнг: — У киши бизнинг яқин қариндошларимиздан, оиламизни ўз паноҳига олишга бурчли одамлардан, — деб қўшиб қўйди.
Выбор основного перевода