Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Самолар шод бўлсин, замин қувонсин, Элатлар орасида айтишсин: “Эгамиз Шоҳдир!” Куч билан Ўзингни қуроллантиргансан, Қудратинг ила тоғларни жойлаштиргансан. Элатлар орасида айтингки: “Эгамиз Шоҳдир! Олам мустаҳкам ўрнашган, ҳеч қачон тебранмайди, У халқларни ҳаққоний ҳукм қилар.” Эгамиз Шоҳдир, замин қувонсин, Денгиз ортидаги ҳамма юртлар шод бўлсин. Эгамиз Шоҳдир, халқлар титрасин! Карублар орасида тахт қурган У! Замин ларзага келсин! Эгамни олқишла, эй жоним. Эй Эгам Худо! Сен нақадар буюксан, Шуҳрату улуғворликка буркангансан. Уйғон, уйғон, эй Эгам! Куч–қудратингга буркангин! Уйғон қадимги пайтлардагидай, Азалий насллар давридагидай. Махлуқ Раҳобни парчалаган Сен эмасмидинг?! Аждарга тиғ санчган Сен эмасмидинг?! Сўнгра мен катта бир оломоннинг овозига ўхшаш, шовуллаган денгиз, гумбурлаган момақалдироқнинг садосига ўхшаш овозларни эшитдим. Улар шундай дер эдилар: “Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Қодир Худо — Эгамиз ҳукмронлик қилмоқда!
Выбор основного перевода