Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Соранинг Мисрлик чўриси Ҳожар Иброҳимга туғиб берган Исмоилнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир: Туғилиш тартибига кўра, Исмоил ўғилларининг исмлари қуйидагича: тўнғич ўғли — Наваёт, кейингилари Кедар, Адбал, Мивсом, Мишмо, Думах, Массо, Ҳадад, Темо, Ятур, Нофиш ва Кедемах. Исмоилнинг бу ўн икки ўғли ўн икки қабиланинг йўлбошчиси бўлдилар. Ўша қабилалар чодир қуриб жойлашган ерларга уларнинг исмлари берилди. Орадан бир оз вақт ўтгач, Мўабликлар билан Оммонликлар ҳамда Мавун халқининг бир қисми Ёҳушафатга қарши уришгани отландилар. Мана қара, Оммон, Мўаб ва Эдом юртининг халқлари бизга ҳужум қиляптилар. Бизнинг ота–боболаримиз Мисрдан чиққанларида, Сен уларга бу юртларга киришга ижозат бермаган эдинг. Улар ўша юртларни айланиб ўтиб кетган ва у халқларни қириб юбормаган эдилар. Энди эса бу халқларнинг бизга қайтарган мукофотини кўриб қўй! Сен бизга мулк қилиб берган юртдан улар бизни ҳайдаб юбормоқчилар.
Выбор основного перевода