Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Хомон биргина Мардохайни ўлдиришни арзимас иш деб ўйлади. Мардохайнинг қайси халқдан эканини билгани учун Хомон Ахашверашнинг бутун шоҳлиги ҳудудидаги Мардохайнинг халқини — жамики яҳудий халқини қириб ташлашга қасд қилиб қўйди. Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, бу халқни қириб ташлаш учун фармон берсинлар. Мен ўн минг талант кумушимни аъёнлар қўлига олиб бориб бераман. Улар бу кумушни шоҳимиз хазинасига топширадилар. “Уларни тамомила қириб ташлаймиз”, деб ўз кўнглида айтдилар, Юртдаги барча саждагоҳларни ёқиб ташладилар. Мен бўғизланишга олиб кетилаётган ювош қўзидай бўлган эканман. Душманларим менга қарши фитна уюштирганларини пайқамаган эканман. Улар шундай деб айтишган эди: “Дарахт ва унинг мевалари кесилгандай, келинглар, уни ҳам бу дунёдан даф қилайлик, унинг хотирасини ўчирайлик!” Мўабнинг довруғидан асар ҳам қолмайди. Душман Хашбон шаҳрини қўлга киритади, Мўаб халқини илдизидан қуритишни режа қилади. Мадмон шаҳрида сукунат ҳукм суради, Қилич унинг изига тушади. Шундан кейин яҳудийлар ва ғайрияҳудийлар ўз йўлбошчилари билан бирга ҳаворийларга ҳамла қилиб, уларни тошбўрон қилмоқчи бўлдилар.
Выбор основного перевода