Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Худо шундай деди: “Энди инсон зотини яратайлик, улар Ўз суратимиздай, Ўзимизга ўхшаган бўлсин. Инсон зоти денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлар, ер юзидаги чорва ҳамда жамики ёввойи ҳайвонлар, ерда судралиб юрувчи ҳар қандай жонивор ва ҳашаротлар устидан ҳукмронлик қилсин.” Шундай қилиб, Худо Ўз суратидай қилиб яратди инсон зотини, Эркагу аёл қилиб яратди уларни. Худо инсонларга марҳамат қилиб, айтди: “Ували–жували бўлинглар, ер юзини тўлдириб, итоат эттиринглар, денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлару ер юзида яшовчи ҳар турли жониворлар устидан ҳукмронлик қилинглар.” Ер юзидаги жамики ҳайвонлар, осмондаги ҳамма қушлар, ерда судралиб юрувчи жонивор ва ҳашаротларнинг ҳаммаси, денгиздаги ҳамма балиқлар сизлардан қўрқиб, ҳуркадиган бўлади. Буларнинг ҳаммаси устидан сизлар ҳукмрон бўласизлар. Ахир, Муқаддас битикларга кўра, Худо ҳамма нарсани Масиҳга тобе қилиб, Унинг оёқлари остига ташлаган. Гарчи шундай бўлса–да, борлиқни Унга тобе қилган Худо бундан истиснодир. Бутун борлиқни Исонинг оёқлари остига тобе қилди. Уни бутун борлиқдан юқори қўйиб, имонлилар жамоатига бош қилди.
Выбор основного перевода