Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо иккита катта ёритқични — қуёш ва ойни яратди: кундузи нур сочиб туриши учун каттароқ ёритқич — қуёшни, тунда нур сочиб туриши учун кичикроғи — ойни яратди. Шунингдек, Худо юлдузларни ҳам яратди. Худонинг шуҳратини самолар намоён қилади, Унинг ижодини фалак тоқи айтиб туради. Самолар Сеникидир, замин ҳам Сеникидир, Оламу ундаги ҳар нарса Сеникидир, Ҳаммасини Сен мустаҳкам қургансан. Фарёд қилиб оҳ–нола чекаман, Шу боис этим суягимга ёпишган. Эгамизнинг ишлари буюкдир, Улардан лаззат олувчилар улар ҳақда фикр юритадилар. Тун узра нур сочиб турсин дея, Юлдузлару ойни яратганга шукрона айтинг. Унинг содиқ севгиси абадийдир. Борлиқ яратилгандан бери Худонинг кўринмас хусусиятлари, яъни абадий қудрати ва илоҳиёти очиқ кўриниб турибди. Худонинг ижодига қараб, Унинг хусусиятларини тушуниб олса бўлади. Шундай экан, улар: “Худони билмаймиз”, деб баҳона қилолмайдилар.
Выбор основного перевода