Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо инсон эмаски, У ёлғон гапирса, У одам эмаски, фикрини ўзгартирса. У доим ваъдаси устидан чиқар! Ўз айтганларин албатта бажарар! Эй Раббий, қани олдинги буюк севгинг? Садоқатинг ила буни Довудга ваъда берган эдинг–ку! Нега менинг дардим зўрайяпти? Нега оғир ярам тузалмаяпти? Наҳотки ёзда қуриган булоқ каби, Умидларимни барбод қилсанг?! Худо Ўз сўзида турмади, демоқчи эмасман. Аммо Исроил халқининг ҳаммаси ҳам Худонинг халқи эмасдир. Баъзилар Раббимиз келмаяпти, берган ваъдасини бажаришга У кечикяпти, деб ўйламоқда. Аслида ундай эмас, У сабр–тоқат қиляпти, чунки ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамай, ҳамманинг тавба қилишини хоҳлаяпти.
Выбор основного перевода