Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қадимги кунларни эсланг, Узоқ ўтмишни ўйланг. Отангиздан сўранг, у сизларга айтиб беради, Оқсоқоллардан сўранг, сизларга гапириб беришади. Эй Худо, ёшлигимдан Сен менга таълим бергансан, Ажойиб ишларингни ҳамон айтиб юраман. Тараннум қилиб Уни, ҳамду сано ила қўшиқ айтинг, Унинг жамики ажойиб ишларини сўзлаб беринг. Эй сизлар, Эгамизнинг қули Иброҳим насли, Эй Ёқуб ўғиллари — Эгамизнинг танлаганлари, Эгамиз қилган ажойиботларини эсда тутинг, Унинг мўъжизаларини, чиқарган ҳукмларини унутманг. Мен олдинги кунларни эслайман, Сенинг ҳамма ишларинг ҳақида ўйлайман, Қўлларинг ижодини хаёлимга келтираман.
Выбор основного перевода