Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Салим шоҳи Маликсидиқ ҳам Ибромни кутиб олгани чиқиб, нон ва шароб олиб келди. У Худойи Таолонинг руҳонийси ҳам эди. Худонинг халқидан бўлганларга мен ижозат бераман: улар Қуддусга боришлари ва Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг уйини қайта қуришлари мумкин. Қуддусда сажда қилинадиган Худо Удир. Исроил халқига ўзларининг Худоси ёр бўлсин. Ҳамду сано куйланг Қуддусда тахт қурган Эгамизга! Унинг ишларини эълон қилинг халқлар орасида! Кулфатда қолган кунларимда У мени Ўз чайласида омон сақлайди. Чодири остида мени яширади, Баланд қоя тепасига ўтқазиб қўяди. Эй Эгам, Сен Қуддусни танлагансан, У ерни Ўзингга маскан қилишни истагансан.
Выбор основного перевода