Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо сенга қудратимни кўрсатай, бутун оламга шуҳратимни ёяй деб, яшашингга изн бердим. Мисрликлар сизларнинг ортингиздан денгизга борсин деб, Мен уларнинг юрагини тош қилиб қўяман. Фиръавн, унинг лашкари, аравакашлари ва жанг аравалари устидан ғалаба қилиб шуҳратга эришаман. Мен уларни ер билан яксон қилганимда Эгангиз Мен эканлигимни Миср халқи билиб олади. Сарвари Олам биз биландир, Ёқубнинг Худоси қалъамиздир. «Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй Сидон, Мен сенга қаршиман! Сени жазолаб, сен орқали муқаддаслигимни аён қиламан, шу тариқа орангда Ўзимни улуғлайман. Ўшанда Эганг Мен эканлигимни билиб оласан. Муқаддас битикларда ёзилганидай, Худо фиръавнга: “Сенга қудратимни кўрсатай, бутун оламга шуҳратимни ёяй деб, сени ҳукмдор қилиб тайинладим”, деб айтган.
Выбор основного перевода