Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қўзғалиб, шафқат кўрсатасан Қуддусга, Унга марҳамат кўрсатиш вақти келди, Белгиланган вақти–соати етиб келди. шундай деди: — Эшит, мен сенга охирзамон пайтида содир бўладиган нарсаларни аён қиламан, ўша даврда Худо Ўз ғазабини ер юзига сочишни белгилагандир. Башорат белгиланган вақтда амалга ошади. Ўша вақт ҳадемай етиб келади, башорат рўёбга чиқади. Борди–ю, у кечикадиган бўлса, сабр қилгин. У албатта бажо бўлади, кеч қолмайди. Бечораҳолларни У тупроқдан кўтарар, Фақирларни ахлатдан олиб чиқиб юксалтирар. Уларга шаҳзодалар ёнидан жой берар, Шуҳрат тахтини мерос қилиб берар. Чунки Эгамникидир замин устунлари, Устунларнинг устига қўйгандир У оламни. Халқлар алғов–далғов бўлади, Шоҳликлар қулайди. Худонинг овози гулдирайди, ер эриб кетади. Энди шароб ичиб, қўшиқ айтмаслар, Ичганга шаробнинг таъми аччиқ туюлар.
Выбор основного перевода