Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Жоним ташна Худога, барҳаёт Худога, Қачон бориб, Унинг ҳузурида ҳозир бўламан? Эй Эгам, Сенинг ҳовлингга кирмоқни Жоним истар, ҳатто орзиқар. Эй барҳаёт Худо! Қалбим, вужудим Севинч ила Сенга куйлар. Қўлларимни Сенга ибодат учун очаман, Қақраган ер каби жоним Сенга ташна. Тун бўйи юрагим Сени қўмсайди, Ҳа, мен Сенга интиламан. Ер юзида Сенинг ҳукминг бўлганда, Олам аҳли адолатни билади. Доно Эгамизнинг гапига улар кирмайдилар. Эгамиз фосиқларнинг хонадонига қарши қўзғалади, Бадкирдорларга ёрдам берганларга қарши туради. Уларнинг бошига кулфат келтиради, Айтган сўзларини У қайтиб олмайди.
Выбор основного перевода