Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худодан қўрқинглар. Фақат Унга хизмат қилинглар. Ёлғиз Унинг номи билан қасам ичинглар. Этхай шоҳга шундай жавоб берди: — Шоҳ ҳазратлари! Худо шоҳид, онт ичиб айтаманки, сизни ташлаб кетмайман. Хоҳ ҳаёт учун бўлсин, хоҳ ўлим учун бўлсин, сиз қаерда бўлсангиз, мен — қулингиз ҳам ўша ерда бўламан. Шу боис камбағалларнинг умиди бор, Ноҳақликнинг эса оғзи ёпилади. Эй Эгам! Сенинг қудратинг туфайли шоҳ қувонади, Сен берган зафарлардан у нақадар лаззатланар! Солиҳлар буни кўриб, севинар, Фосиқлар эса оғзини ёпиб, жим бўлар. Ўша кунга келиб, Мисрдаги бешта шаҳар иброний тилида гапирадиган бўлади. Улар Сарвари Олам олдида онт ичадилар. Бу шаҳарлардан бири “Қуёш шаҳри” деб аталади. Ўзим ҳақим онт ичдим, Оғзимдан тўғри сўз чиқди, беҳуда кетмас: Менинг олдимда ҳар бир одам тиз чўкади, Ҳар бир тил Менга садоқат қасамини ичади. Ким ўзига бу юртда барака тиласа, Мен, содиқ Худонинг номи билан дуо қилади. Юртда ким онт ичадиган бўлса, Менинг номим билан онт ичади. Олдинги қайғулар унутилади, Қайғу кўз олдимдан йўқотилади. Қани энди, ҳақиқат, адолат ва тўғрилик ила «Эгамиз шоҳид!» дея қасам ичсанг. Шунда халқлар Мен орқали барака топади, Улар Мен билан фахрланади.”
Выбор основного перевода