Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўзларимга қулоқ тут, эй Эгам! Диққат қилгин нолаларимга. Эй Худо, эшитгин илтижоимни, Тинглагин айтганларимни! Ибодатимга қулоқ сол, эй Худо, Илтижоимни эътиборсиз қолдирма. Эшит мени, жавоб бер, Душманларим дағдағаси, фосиқларнинг сиқуви Бошимга ғам–кулфат келтиради. Улар ғазабланиб, мендан нафратланади. Эҳ, ўйларим қийнайди мени, Ғам–ташвишлар қаттиқ эзади. Ибодатимга қулоқ сол, эй Эгам, Шафқат сўраб қилган илтижоимга диққат қил. Фарёдимга қулоқ солгин, Ахир, оёқ ости бўлиб кетдим–ку. Мени таъқиб қилувчилардан қутқар, Улар мендан ғоят кучлидирлар.
Выбор основного перевода