Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
«Олға бос, Добира, олға бос илдам! Олға бос, куйлагин жанговар қўшиқ! Абунавам ўғли Барақ! Қани, бўл сен ҳам! Асирларингни ўзинг бошлагин!» Булардан ташқари, Довуд Леви қабиласининг уруғбошиларига, қариндошларингиз орасидан созандаларни тайинланг, деб буюрган эди. Улар арфа, лира ва зилларни чалиб, бу мусиқа асбобларининг жўрлигида шодиёна қўшиқлар айтишлари керак эди. Шу боис, эй Эгам, юрагим қувончга тўла, Жоним ҳам қувонади. Танам хавф–хатарсиз яшайди. Қалбим сукут сақламай, Сени куйлаб сано ўқисин, Эй Эгам Худо, Сенга то абад шукур айтаман. Сен менинг паноҳимсан. Қўйилган тузоқдан мени қутқаргин. Унга ҳамду сано айтинг бурғу чалиб, Унга ҳамду сано айтинг арфа, лира чалиб.
Выбор основного перевода