Унинг ўғлига таъзим қилинг, Бўлмаса У ғазабланади, Йўлингизда йўқ бўлиб кетасиз, Унинг ғазаби тез аланга олади. Нақадар бахтлидир Унда паноҳ топганлар!
Мени кўзларинг қорачиғидай асрагин, Мени қанотларинг соясида яширгин,
Ўзинг менинг мададкорим бўлдинг, Қанотларинг соясида севинч ила куйлайман.
Сени У қанотлари остига олар, Унинг паноҳида бехатар бўласан, Садоқати билан сенга қалқон, девор бўлар.
Келинг, эй халқим, бир оз яшириниб туринг! Эгамизнинг ғазаби босилгунча, Киринг ичкарига, Ортингиздан эшикларни ёпиб қўйинг!