Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Орқангга қайтиб бориб, халқимнинг ҳукмдори Ҳизқиёга шу хабарни етказ: «Бобонг Довуднинг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: илтижоларингни эшитдим, кўз ёшларингни кўрдим. Сенга соғлигингни қайтараман. Учинчи куни Менинг уйимга чиқасан. Эй Эгам, ибодатимни эшитгин, Нолаю фарёдимга қулоқ солгин. Кўз ёшларимга бефарқ бўлмагин. Ахир, мен Сенинг ўткинчи меҳмонингман, Оталарим каби мусофирман. Юришимни, ётишимни Сен текширасан, Барча йўлларим Сенга ойдай равшандир. Кўзларинг кўрганди ҳомила эканимни. Менга ажратилган кунлар келмасдан, Ҳаммаси китобингга ёзилганди. Эгамиздан қўрққанлар шулар ҳақида гаплашдилар. Эгамиз эса уларнинг гапларига эътибор бериб қулоқ солди. Унинг ҳузурида Эгамиздан қўрққан, Унинг номини эъзозлаганлар ҳақида Хотира китоби ёзилди.
Выбор основного перевода